Telekom

  • 21 февр. 2011 г.
  • 6358 Слова
2-AKT шаклини тўлдириш бўйича тушунтириш

Шаклни мулкчилик шаклидан қатьи назар барча юридик шахслар, уларнинг таркибий бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар-дан ташқари) ўз жойидаги статистика органига тақдим этадилар.
I бўлим. 100 сатрнинг 1 устунида ҳисобот йили охирига ташкилотларда фойдаланилаётган жами компьютерлар сони (серверларни қўшмаган ҳолда) кўрсатилади. Бу кўрсаткичгаташкилотнинг ўз балансида бўлган, ижарага, фойдаланишга олинган, текинга келиб тушган, шунингдек ишларни бошқа шарт-шароитларда амалга ошириш учун олинган компьютерлар киритилади, 2 устунда эса амалда фойдаланилаётган компьютерлар сони кўрсатилади. 101-102 сатрларда келтирилган процессорлар турлари бўйича компьютерлар сони кўрсатилади. 103 сатрда бошқа турдаги процессорли компьютерлар соникўрсатилади.
104 сатрда 110 сатрда кўрсатилган жами компьютерлар сонидан ташкилотнинг локал ҳисоблаш тармоғи (ЛҲТ)га уланган компьютерлар сони кўрсатилади. Локал ҳисоблаш тармоғи (ЛҲТ) – бир ёки бир нечта яқин жойлашган бинолар доирасида умумфойдаланувдаги алоқа воситаларидан фойдаланилмаган ҳолда, рақамли маълумотларни узатишда бир ёки ундан ортиқ юқори тезликдаги автоном каналлар воситасида боғланибтурувчи компьютерлар ва ташқи жиҳозлар гуруҳи тармоғидир. Бир ЭҲМнинг ишлаб чиқариш жиҳозлари ёки ташқи қурилмалар билан боғланиши локал тармоқ ҳисобланмайди.
105 сатрда (110 сатрдан) корпоратив ҳисоблаш тармоғига уланган компьютерлар сони кўрсатилади. Корпоратив тармоқ – бу жойлашган тармоғи ва боғланиш туридан қатъи назар корпоратив маълумотлар базаси (сервери)дан фойдаланиш ҳуқуқи берилган барчатурдаги компютерларнинг жамланма тизимидир. Корпоратив тармоқ ташкилотнинг мулки ҳисобланади ва корпорация филиалларини бирлаштиради.
106 сатрда (110 сатрдан) Интернет тармоғига чиқиш имконияти бўлган компьтерлар сони кўрсатилади. Бунда компьютернинг тармоққа чиқиши қай тарзда шакллантирилганининг аҳамияти йўқ: бевосита иш жойидан, махсус ўрнатилган компьютерлар орқали, алоҳида ёки ташкилотнинглокал тармоғидаги шлюз орқали, ажратилган линия ёки узиб-уланувчи алоқа каналлари орқали боғланган бўлиши мумкин.
107 сатрда эса серверлар сони кўрсатилади. Сервер – бу кўплаб компьютерларга ўзаро ва махсус жойлардаги маълумотлар базасига, файлларга, факслар ва принтерларга, шу каби кўплаб бошқа нарсалардан фойдаланиш имконини берадиган техник ечимдир. Серверларни одатда, сервер дастурийтаъминоти ишлаб турувчи махсус компьютерлар (ёки қурилмалар) деб аташади.
1 маълумотнома. 150-153 сатрларда рўйхатдаги ходимлар сони, улардан иш жараёнида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)дан фойдаланадиган ходимлар сони кўрсатилади.
150 сатрда ҳисобот йили охирига рўйхатдаги ходимлар сони кўрсатилади. Рўйхатдаги ходимлар сонига ўриндошлар, бошқа ташкилотдан қабул қилинганлар, меҳнатшартномаси асосида ишлаётган (аммо ташкилотнинг ходимлар штатида рўйхатга олинмаган) шахслар қўшилмайди. Бир ташкилотда 1,5 ва 2 ставкадаги ёки ички ўриндош сифатида рўйхатга олинган шахслар, рўйхатдаги ходимлар таркибига киритилади ва ўриндошлар рўйхатига қўшилмайди. Ходимларнинг умумий рўйхатидан 151-153 сатрларда иш фоалияти давомида АКТ турларидан фойдаланган ишчилар сони ажратиб кўрсатилади.
II бўлим.200-207 сатрларда ташкилотда фойдаланилаётган операцион тизим турлари бўйича кўрсатилади. 209 сатрда 200-207 сатрларда келтирилмаган, лекин ташкилот фойдаланилаётган операцион тизим турлари кўрсатилади. Операцион тизим – бу бир қатор вазифаларни бажарувчи дастурлар мажмуасидир. Масалан: бошқа дастурлар билан ишлаш, ресурсларни тақсимлаш, режалаштириш, маълумотларни киритиш-чиқариш, маълумотларнибошқариш ва операторлар билан ҳамкорликда бўлиш имконини беради.
2 маълумотнома. 250 сатрда ташкилотнинг Интернет тармоғида битта бўлса ҳам доимий янгиланиб турадиган, ҳамма учун фойдаланиш имкони бўлган аниқ манзилли (масалан, Давлат статистика қўмитасининг Интернет тармоғидаги манзили – http://www.stat.uz) ўз сайти мавжуд бўлса 1 кодини, акс ҳолда 2 кодини ёзади....
tracking img