Yuksak ma'naviyat yengilmas kuch

  • 13 февр. 2011 г.
  • 650 Слова
Президентимиз И.А.Каримовнинг Ушбу китобида одамзот учун ҳамма замонларда ҳам энг буюк бойлик бўлиб келган маънавиятнинг маъно-мазмуни, унинг инсон, жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, бу мураккаб васерқирра тушунчанинг назарий ҳамда амалий томонлари ҳар томонлама кенг қамровли фикрлар, хулосалар орқали таҳлил этилади.
Ушбу асар 2008 йил “Маънавият” нашриёти томонидан чоп этилган. Асармуқаддима ва тўрт бобдан иборат. Биринчи бобда “Маънавият -  инсоннинг улғаиш ва куч-қудрат манбаидир”, деб номланади. Ушбу бобда:
• маънавиятни англаш;
• маънавиятни шакллантиришдаги асосиймезонлар;
• маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги ҳақида тушунчалар берилган.
Иккинчи боб “Мустақиллик – маънавий тикланиш ва юксалиш”, деб номланади.
• Миллий ғоя ва маънавий ҳаёт;
• Маънавият важамиятнинг янгиланиши;
• Ислоҳотлар ва уларнинг маънавий мезони белгиланган.
Учинчи бобда “Маънавиятга таҳдид – ўзлигимиз ва келажагимизга таҳдид”, деб номланган.
• Глобаллашувжараёнлари ва маънавий таҳдидлар;
• Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя.
Ҳамда тўртинчи бобда “Ватанимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори”
• инсон қалбига йўл;
• энг буюк жасорат ва “Хотима”даниборат.
Бугунги мураккаб глобаллашув даврида маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммолар, халқимиз маънавиятини асраш ва юксалтириш, айниқса ёш авлоднинг қалби ва онгини турли зарарлиғоялар ҳамда мафкуралар таъсиридан сақлаш, ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Ғоят муҳим ва ҳал қилувчи масалалар ўртага қўйилган мазкур асардан мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларнингюқори синфларида, академик лицей ва касб-хунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчилар, олий ўқув юртларининг талабалари, олим ва тадқиқотчилар, ўқитувчилар, ижодкор зиёлилар, кенг жамоатчилик вакиллари,умуман, маънавият ва маърифат дунёси билан қизиқадиган барча инсонлар фойдаланиши мумкин.

Маънавият ва жамиятнинг янгиланиши.
Ислохотлар ва уларнинг...
tracking img