Yuksak

  • 08 марта 2011 г.
  • 312 Слова
Юксак маънавият - енгилмас куч

Маънавиятнинг инсон ва жамият ҳаётидаги моҳияти ва аҳамияти ҳақида фикр юритганда, бу борада асрлар давомида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган бирмасалага алоҳида тўхталиб ўтиш лозим, деб ўйлайман. Яъни, одамнинг кундалик ҳаёти ва фаолиятида моддий ва маънавий асослар бир-бирига нисбатан қандай ўрин тутиши, уларнинг қайси бири устуворлик касб этишиҳақида турли-туман, баъзан эса зиддиятли фикр ва қарашлар мавжуд бўлганини ва бундай тортишувлар ҳозиргача давом этаётганини кузатиш қийин эмас.
Башарият тарихида яшаб ўтган не-не буюк алломалар бу масалабўйича кўплаб асарлар яратиб қолдиргани ҳам шундан далолат беради.
Мисол учун, қадимий ҳинд, хитой ёки юнон файласуфларини оласизми, ўрта асрлардаги Шарқ ва Ғарб Уйғониш даври намояндаларини оласизми, исломоламида ном қозонган мутафаккир зотларни оласизми - уларнинг илмий меросида моддий ва маънавий олам ўртасидаги муносабатларга кенг ўрин берилганини кўриш мумкин.
Масалан, антик давр файласуфларибўлмиш Сократ ва Платон, Эпикур ва Демокрит, хитой донишманди Конфуций ва бошқа алломаларнинг бу борадаги назарий қарашлари фан тарихидан яхши маълум. Уларнинг айримлари руҳий оламни бирламчи деб билса,баъзилари эса моддий оламни асосий ўринга қўяди.
Ана шундай тушунча ва тасаввурлар асосида кейинчалик материализм ва идеализм каби таълимотлар майдонга чиқди. Ўйлайманки, бу ўринда уларнинг тарихи,маъно-мазмуни ҳақида батафсил тўхталиб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак.
Албатта, бундай фалсафий ёндашувларнинг ҳар бири ўз давридаги мавжуд сиёсий-ижтимоий вазият, ҳукмрон мафкура, жамиятнинг ҳуқуқий ва маданийсавияси, турли социал гуруҳ ва тоифаларнинг қарашларини ифода этишга хизмат қилади.
Ижтимоий тараққиётнинг турли даврларида бундай баҳслар соф назарий масала доирасидан чиқиб, маълум бир тузум ёки давлатнинграсмий мафкураси мақомини ҳам олган. Бунинг тасдиғини узоққа бормасдан яқин тарихимизда - шўро замонида материалистик қарашни устун қўйиш натижасида материя...
tracking img